Ташқи савдо вазирлигида Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши масалалари бўйича вазир ўринбосари лавозими жорий этилди. Бу Ўзбекистон президентининг 27 ноябрдаги ТСВ фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисидаги фармонида келтириб ўтилди.

ТСВ матбуот хизматининг хабар қилишича, вазирлик тузилмасида иккита янги бошқарма ташкил этилиши назарда тутилмоқда. Вазирликнинг марказий аппарати ходимлар иш ўринлари сони 67 тадан 82гача кенгайтирилди.

Вазирнинг янги жорий этилаётган ўринбосарига Ўзбекистоннинг ЖСТга бўлиши бўйича музокара гуруҳи раҳбари ташқи савдода божхона ва тарифларни тартибга солиш, импортни оптималлаштириш, транспорт коридорларини ривожлантириш ва экспорт йўналишларини диверсификация қилиш вазифалари юклатилган.

Янги Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилоти билан ҳамкорлигини мувофиқлаштириш бўйича янги бошқарма ЖСТга аъзо бўлиш учун зарур бўлган материаллар ва ҳужжатлар тўпламини йиғади ва тайёрлайди, шунингдек, миллий қонунчиликнинг ЖСТ битимлари талабларига мослаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади. Шунингдек, бошқармага Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёни, унинг котибияти билан ўзаро муносабатлари, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ташқи савдо соҳасида икки томонлама ва кўп томонлама битимларни имзолаш бўйича музокара жараёнида иштирок этиш вазифалари топширилди.

Шу билан биргаликда, бошқарма Ўзбекистоннинг ЖСТдаги маслаҳатчи-вакили, БМТ бўлимида ЖСТнинг тузилмалари билан ишлаш бўйича биринчи котиби ва Женевадаги (Швейцария) бошқа халқаро ташкилотларда Ўзбекистоннинг доимий ваколатхонасини мувофиқлаштиради.

Ҳудудлар маҳсулотларини экспорт қилишни ривожлантириш бўлими Ҳудудлар ҳамда мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишни қўллаб-қувватлаш бошқармасига айлантирилиб, унга доимий ҳамкорларни излаш йўли билан мева-сабзавот экспортини амалга оширишда амалий ёрдам кўрсатиш вазифаси юклатилди. Янги бошқарма анъанавий ва янги бозорларга кириш учун шарт-шароитларни яратади, шунингдек экспорт шартномаларини бажаришда методологик ёрдам кўрсатади. Бошқарманинг бошқа вазифалари янги мева ва сабзавот маҳсулотларини импорт қилувчи етакчи хорижий ташкилотлар рўйхатини қайд этиб бориш ва янгилашдир.

Фармонга кўра, вазирлик 2018 йил охиригача, яъни бир ой ичида янги таркибий тузилмаларни юқори малакали мутахассислар билан тўлдириши лозим.