30 ноябрь куни кечаси ва 1 декабрь куни тонгда «Қамчиқ» довонининг А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлида кучли қор ёғиши кузатилади, дея хабар қилди ФВВ матбуот хизмати.

Туман тушади, йўлнинг кўриниш чегараси 50−100 м.ни ташкил қилади. Шамол тезлиги 18−23 м/с гача кучаяди, йўлда қор уюмлари тўпланиб, яхлайди.

«Об-ҳавонинг кескин пасайиши ва йўлда ҳаракатланишда ноқулайликлар туғилишини инобатга олиб, йўлда эҳтиёт чораларини кўришингизни сўраймиз», - дейилади хабарда.