Жорий йилнинг 27 ноябрь куни Чехия давлати йирик корхона ва ташкилот раҳбарларидан иборат делагация аъзоларини Бухоро вилоят ҳокимининг Туризм масалалари бўйича ўринбосари Б.Шаҳриёров қабул қилди. Бу ҳақда Бухоро вилоят Туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати хабар берди, дейилади вилоят ҳокимлиги расмий сайтида.

Вилоятда сўнгги йилларда олиб борилган қурилиш-бунёдкорлик ишлари ҳамда бу соҳада олдинга қўйилган вазифалар делегация аъзоларининг катта қизиқишларига сабаб бўлди.

Учрашувда томонлар Пешкў туманида цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган завод қурилиши борасида келишиб олишди.

Шунингдек, халқаро бозорда ўз ўрнига эга бўлган етакчи фирмалар билан иш олиб борувчи мазкур делегация аъзолари Чехияда ишлаб чиқарилаётган иситиш тизимларини ҳамкорлик асосида Ўзбекистон бозорига олиб киришни ҳам таклиф қилишди.

Учрашув якунида томонлар яқиндан ҳамкорлик қилиш бўйича меморандум имзолашди.