Шавкат Мирзиёев ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар билан бевосита танишиш мақсадида Хоразм вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистон президенти ташриф давомида ҳудуддаги бунёдкорлик ишлари, саноат корхоналари фаолияти, транспорт ва туризм инфратузилмаси, таълим ва маданият муассасалари билан танишиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 15 ноябрь куни Ўзбекистон президенти мамлакат бўйлаб навбатдаги сафарларини Қорақалпоғистондан бошлаган эди.