Ҳисоблагични ечиш ва ўрнатиш учун мутахассисларни уйдан чиқмай туриб чақирса бўлади. ЯИДХП орқали ариза юбориш мумкин. Бу ҳақда Norma.uz хабар тарқатди.

Ушбу хизматдан электрон рақамли имзога эга бўлган авторизацияланган фойдаланувчиларгина фойдалана оладилар. Хизмат бепул тақдим этилади.

Табиий газдан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ, ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш ва кейинчалик алмаштириш, таъмирлаш, хизмат кўрсатиш, давлат қиёсловидан ўтказиш ва созлигини мониторинг қилиш учун ечиб олиш ҳудудий газ таъминоти ташкилоти ва Мажбурий ижро бюроси вакиллари томонидан истеъмолчи иштирокида амалга оширилади. Яъни истеъмолчи, аввало хавфсизлик мақсадида, мустақил равишда ҳисоблагични ечиши ва ўрнатиши мумкин эмас.

Илгари ариза бериш учун истеъмолчилар ҳудудий газ таъминоти ташкилотига шахсан мурожаат қилишлари керак бўлар эди.