Чоршанба куни Гулчеҳра Нуриллаева ҳамда Шароф Убайдуллаевга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзолик гувоҳномаларини топширишга бағишланган тадбир ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Аъзолик гувоҳномаларини Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид топширди.

«Мен бундай эътиборни кутмаган эдим. Адабиёт ҳалол инсонларни бошида кўтаради. Мен барчадан, айниқса, Президентимиздан миннатдорман», деди Гулчеҳра Нуриллаева.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ турли сабабларга кўра Ёзувчилар уюшмасидан четлатилган Мамадали Маҳмудов, Нортўхта Қилич, Эргаш Муҳаммад, Дилшода Саидолимова уюшмага қайта аъзоликка олинган эди.