Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг бир катор мансабдорлик жиноятлари факти юзасидан жиноят иши кузгатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Тергов ҳаракатлари давомида Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги директори Р.И., агентлик директори ўринбосари У.Н., агентлик бўлим бошлиғи А.А. ва шўъба мудири О.М.ларга 16 ноябрь куни айб эълон қилиниб, уларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

«Тергов сири нуқтаи назаридан иш юзасидан бошқа маълумотларни ошкор қилиш мақсадга мувофиқ эмас», — дейилади Бош прокуратура хабарида.