Жорий йилнинг 27 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида яшовчи Л.Ю. (исмли аёл) томонидан ижарага олинган, ҳозирда «Фортуна Чилд» номли хусусий болалар боғчасида ёнғин содир бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Ёнғин оқибатида боғчанинг 2-қаватига ўрнатилган кондиционер ва унинг атрофида 5 кв.м. майдонида девор қоғоз қопламаси ёниб зарар кўрган. Жароҳат олганлар йўқ.

Ёнғин 2-қаватга ўрнатилган кондиционерни ёқиб қаровсиз қолдирилиши оқибатида келиб чиққанлиги аниқланган. Келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.