27 ноябрь куни тахминан 21:30 да Тошкентнинг Олмазор туманида Нурафшон ва Себзор кўчалари чорраҳасида олти машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар қилди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

Машиналардан бирининг ҳайдовчиси жароҳат олди. Айнан у светофорнинг тақиқловчи чироғида чорраҳага кириб келиб, аварияга сабабчи бўлди. Жабрланувчи шифохонага ётқизилди, шифокорлар унинг аҳволини қониқарли баҳолади.