26 ноябрь куни Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги қўшинларининг ўқув тревогаси эълон қилинди. Ўзбекистон президенти, Қуролли Кучлар олий бош қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармойишига мувофиқ, Мудофаа вазирлиги қўшинлари ўқув тревогаси бўйича кўтарилди, дея хабар қилди вазирлик матбуот хизмати «Газета.uz"га.

Қўшинлар ўқув тревогасининг биринчи куни белгиланган ҳудудларда авто ва зирҳланган танк колонналари марши бўлиб ўтди. Ўқувлар вақтида мудофаа маҳкамасининг асосий эътибори ҳарбий қисм ва муассасаларнинг жанговар шайлигини ҳамда белгиланган муддат ичида юклатилган вазифаларни бажариш имкониятларини баҳолаш, ўтказилаётган ҳарбий ўқувларда командирлар таркибининг жанговар топшириқларни бажариш кўникмасига қаратилмоқда.

Ўқув тревогаси вақтида қўшинлар ҳаракатини Маҳкамалараро ишчи гуруҳи кузатиб бормоқда.

Ўқув текширувлари 30 ноябрга қадар давом этади.

Фото