26 ноябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Россия фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденев билан учрашди, дея хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

Учрашувда улар Ўзбекистон — Россия кун тартибининг ҳамда Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтадиган МДҲ иштирокчи давлатлари раҳбарлари норасмий учрашувининг долзарб масалалари муҳокама қилди.

Суҳбат чоғида халқаро ва минтақавий сиёсатнинг айрим масалалари юзасидан фикр алмашилди.