26 ноябрь куни Ўзбекистон Суперлигасининг 31-тури доирасида пойтахтдаги икки жамоа - «Локомотив» ва «Пахтакор» учрашуви бўлиб ўтди. «Локомотив» майдонида бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар «Пахтакор"дан 3:2 ҳисобида устун келиб, чемпионликни муддатидан аввал ҳал этди.

Ҳисоб 19-дақиқада Игорь Йелич томонидан очилди. У 25 метрлардан жуда кучли зарба билан дарвозанинг юқори бурчагини аниқ нишонга олди. 38-дақиқада эса Марат Бикмаев пенальтидан гол киритди.

Иккинчи таймда (51-дақиқа) Фаррух Сайфиев томонидан узатилган тўпни Драган Черан Игнатий Нестеров қўриқлаётган дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни қисқартирди - 2:1. Учрашувнинг 70-дақиқасида Марат Бикмаев дубль қайд этиб, ҳисобни 3:1 ҳолига келтирган бўлса, орадан 16 дақиқа ўтиб Тиаго Безерра «Локомотив» дарвозасига гол киритиб, уни 3:2 қисқартирди. Ўйин шу ҳисоб билан якунига етди.

Мазкур натижадан сўнг, «Локомотив» 43 очко жамғариб, мусобақа якунланишига 1 тур қолганида чемпионат пешқадамлигини мустаҳкамлаб, ўз тарихида кетма-кет учинчи марта Ўзбекистон чемпионига айланди. «Пахтакор» эса кумуш медаллар билан чекланади.

Суперлига, 31-тур

«Локомотив» — «Пахтакор» 3:2 (2:0).

Голлар: Игорь Йелич (19), Марат Бикмаев (38 пен, 70) — Драган Черан (51), Тиаго Безерра (86)