Тошкент ИИББ бир қатор кўчалар вақтинчаёпилиши ҳақида огоҳлантирди.

27 ноябрь куни Алишер Навоий номидаги ДАКТда PROlogue Халқаро кинофестивали ўтказилиши муносабати билан қуйидаги кўчалар 17:00 дан 20:00 гача автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун ёпилади:

  • Ислом Каримов — Шароф Рашидов кўчасидан Тарас Шевченко кўчасигача;
  • Буюк Турон — Матбуотчилар кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача;
  • Зарафшон — Матбуотчилар кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача;
  • Бухоро — Зарафшон кўчасидан Амир Темур кўчасигача.