Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида 26 ноябрь куни Қуйичирчиқ туманида яшовчи У.Т. «Исузу» русумли автобусни «Тошкент-Термиз» йўлининг 841-км.да ҳайдаб кетаётиб, йўл сирпанчиқ бўлганлиги сабаб бошқарувни эплай олмай, автобус йўл четига ёнбошлаб қолган.

«Халқ сўзи Online» нашрининг Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасига таяниб хабар беришича, ҳодиса натижасида автобусдаги йўловчилардан фақат бир фуқаро Ф.С. жароҳат олиб, касалхонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.