Ўзбекистон Ер ресурслари, геодезия, кратография ва давлат кадастри давлат қўмитаси «Давлат кадастрлари тўғрисида"ги қонун 13-моддасини тўлдириш тўғрисидаги лойиҳани ишлаб чиқиб, тақдим этди.

Ҳужжатда кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини давлат рўйхатидан нотўғри ўтказганлик учун жавобгарлик кўзда тутилган. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни ишончсиз равишда рўйхатдан ўтказган органлар кўчмас мулк объекти учун инсоф билан шартнома имзолаган томонга етказилган зарарни қоплайди.

Етказилган зарар суд қарори бўйича қопланади. Зарар миқдори ва қоплаш тартиблари Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади, дейилади ҳужжатда.

Қонун лойиҳаси 8 декабрга қадар давом этади.