26 ноябрь куни8:05 да Шаҳрисабз-Қарши автомобиль йўлида Lacetti автомобили ва ЗИЛ-131 ҳарбий юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. тўқнашув натижасида уч киши ҳалок бўлди.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизматидан «Газета.uz"га хабар қилишича, авария бугун эрта тонгда кўтарилган Мудофаа вазирлиги қўшинлари ўқув тревогаси вақтида содир бўлган.

Мудофаа вазирлиги режасига кўра, ҳарбий автомобиллар колоннаси ўқувлар ўтказиладиган ҳудудга қараб йўл олган. Юқорида келтириб ўтилган трассани ҳарбий автомобиль инспекцияси ходимлари назорат қилаётган бўлган. Инспекторларнинг ҳаракатни тақиқловчи буйруғига қарамасдан Lacetti автомобили (давлат рақами — 70U110MA) ҳаракатни давом эттирган ва ЗИЛ-131 ҳарбий юк машинаси билан тўқнашган.

«Уч киши — Lacetti ҳайдовчиси ва икки йўловчиси ҳалок бўлди, енгил автомобилнинг яна бир йўловчиси жароҳатланди», — дея хабар қилди матбуот хизмати.

Жабрланувчига ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилган, унинг ҳолати барқарор ва ҳаётига ҳеч қандай хавф йўқ.