22 ноябрга ўтар кечаси Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида яшовчи С.Ш. (исмли аёл) уйида исиниш мақсадида тезак ёқиб, ухлаб қолади. Тезак чала ёниб, ундан ис гази ажралиб чиқишни бошлайди. Оқибатда ўзи, бир ёшли ўғли ва бирга яшовчи овсини заҳарланиб, касалхонага ётқизилди.

Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар қилишича, айни пайтда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.