Казбеков Жусипбек Сидикбекович Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг Экология ва Оролбўйи ҳудудларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар қилди ЎзА.

Жусипбек Казбеков (1973 йилда туғилган) Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини (1995) ҳамда Колорадо штати университетини (2011 йилда магистратура, АҚШ) тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги муҳандис-гидротехник, сув ресурсларини бошқариш.

Казбеков 2015 йилдан бугунги кунгуча Марказий Осиё минтақавий экологик маркази халқаро нодавлат нотижорат ташкилотининг Ўзбекистондаги филиали сув дастурлари бўйича координатори лавозимида фаолият юритиб келди.

Мазкур лавозим Президентимизнинг 2018 йил 15−16 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомидаги топшириқларига биноан жорий қилинмоқда.