«Ўзтрансгаз» бошқаруви раиси Шарифжон Турсунов вазифасидан озод қилинди. Компания вакили «Газета.uz"га ушбу хабарни тасдиқлади.

«Ўзтрансгаз» Шарифжон Турсуновнинг озод этилиши сабабларини маълум қилгани йўқ. У бу лавозимга 5 июнь куни тайинланган эди.

«Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси матбуот хизмати изоҳ беришдан бош тортди.