Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ижтимоий тармоқларда тарқалган пойтахтдаги «Малика» савдо мажмуасидаги дўконда ўғирлик содир этилгани ҳақида видеоёзув юзасидан расман баёнот берди. ИИББ матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, мазкур жиноятни содир этганликда гумон қилинган бир гуруҳ шахслар «қайноқ излар асосида» қўлга олинган.


Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Жиноят кодексининг 169-моддаси («Ўғирлик») бўйича жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жараёнда гумондорларнинг бошқа худди шу каби жиноятларга алоқадорлиги, шунингдек жиноятни содир этишга олиб келган сабаблар ва шароитлар, гумондорларнинг ҳуқуқбузарлик содир этишга етаклаган важлар ўрганилади.


Пойтахт ИИББ тадбиркорларни мол-мулкни сақлашда беэътибор бўлмасликка чақириб ва хавфсизлик чоралари учун бошқарманинг объектларни қўриқлаш бўйича хизматларидан фойдаланишни таклиф этди.