Ўзбекистон Республикаси президентининг қарори билан Россия Федерациясининг Ростов-Дон шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Бош консулхонаси очилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Бош консулхона Ўзбекистон фуқаролари ҳамда юридик шахсларига сифатли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатади, шунингдек, меҳнат фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда меҳнат мигрантлари бўлиб турган давлатда уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини амалга оширишларида кўмаклашади.

Шу муносабат билан Ташқи ишлар вазирлигига масъул вазирлик ва идоралар билан биргаликда Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонани консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва меҳнат мигрантлари масалалари бўйича мутахассислар билан тўлдириш вазифаси топширилди.