Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси «Dubai cup» мусобақасининг сўнгги турида Кувайтга қарши майдонга тушди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ягона гол 27-дақиқада Миржаҳон Мираҳмадов томонидан киритилди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ғалаба ўзбекистонлик футболчиларга гуруҳда биринчи ўрнинни қўлга киритиш имконини берди. Сабаби Япония терма жамоаси 3 турда БААга қарши ўйинда 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. 3 та ўйинда 2 та дуранг ва битта ғалаба қозонган японияликларнинг очколари сони 5 тага етди.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси эса Япония билан 2:2 ҳисобида дурангга эришиб, БААни 2:0, Кувайтни эса 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган ҳолда 7 очко тўплади ва «Dubai cup» халқаро мусобақасининг ғолибига айланди.

«Dubai cup»

Кувайт — Ўзбекистон 0:1

Гол: Миржаҳон Мираҳмадов, 27

Ўзбекистон: 1. Эргашев Умид, 15. Насруллаев Шерзод, 4. Қобилов Ислом, 20. Ғофуров Ҳусниддин, 3. Алижонов Ҳожиакбар (19. Рустамов Ойбек), 5. Исмоилов Аброр (22. Умиров Даврон), 6. Ўрунов Остон (10. Қодирқулов Санжар), 17. Кенжабоев Ислом (14. Амонов Азизбек), 11. Рашидхонов Ислом (8.Тўхтасинов Нурилло), 7. Нуриллоев Суҳроб (16.Саитов Дилшод), 9. Мираҳмадов Миржаҳон (2. Алиқулов Ҳусниддин)

Захирадагилар: 21. Ҳамроев Умид, 12. Зиёвутдинов Низом, 23. Алижонов Илҳом, 18. Муҳитдинов Шароф, 13. Икромов Фаррух.