Тошкентда таниқли тадбиркор Фаттоҳ Шодиевнинг отаси Қаюм Шодиев 99 ёшда ҳаётдан кўз юмди. Дафт маросими сешанба куни пойтахтда бўлиб ўтди.

Қаюм Шодиев, Мулла Шодининг ўғли, ўтган юз йиллик бошида қишлоқ оиласида туғилган. Онасидан эрта ажралган ва отаси қўлида тарбия топган. Тўқимачилик институтини тамомлаб, муҳандис-механик бўлиб ишлаган. Андижон ва Тошкент вилоятларидаги икки пахта тозалаш заводи қурилишида иштирок этган. 1950−1960 йилларда Жиззах пахта заводи директори бўлган.

1964 йилда Пахта-қайта ишлаш саноати вазирлиги қарори билан Сирдарё вилоятида пахта жамлаш ва қайта ишлаш бошқармаси бошлиғи бўлган. 1979 йилда Қаюм Шодиев Жиззах вилояти пахта йиғиш ва қайта ишлаш бошқармасига бошлиқ этиб тайинланган. «Ҳурмат белгиси» ордени билан тақдирланган.