Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида фуқаро Ч.Т. шу йилнинг 13 октябрь куни туғилган фарзанди Р.Б.ни 1,5 млн сўмга сотаётганда ашёвий далиллар билан ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратусининг расмий Telegram-каналида хабар қилинди.

Тезкор тадбир Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаментининг Шўрчи туман бўлими, туман прокуратураси ва туман ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилди.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ч.Т.га нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.