Навоий шаҳрида 78 ёшли онасига қўл кўтарган 50 ёшли фуқарога нисбатан суд ҳукми ўқилди, дея хабар қилди «Халқ сўзи-Online».

Ж. К. бундан аввалроқ ўғрилик жинояти учун суд қилинган эди. Ўшанда унга оилавий шароити, саломатлиги инобатга олиниб, суд озодликни чеклаш билан боғлиқ жазога ҳукм чиқарилган.

Бироқ суднинг инсонпарварлик ҳукмидан тегишли хулоса чиқармаган Ж.К. маст ҳолда 78 ёшли онасини «уйни менинг номимга ўтказиб берасан», деб уриб, жабрланувчига тан жароҳати етказади.

Суд Ж.К.га нисбатан яна бир бор инсонпарварлик намунасини намойиш этди. Унинг оғир хаста экани инобатга олиниб, озодликни чеклаш билан боғлиқ жазо тайинланди.