Президент Шавкат Мирзиёев пайшанба куни эрталаб Қорақалпоғистонга учиб кетди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

«Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг раҳбарлик фаолиятида ўзига хос имижи, ҳаётий принциплари бор. Булар — халқ ичига кириб, одамлар ҳаётини бевосита кўздан кечириш, улар билан мулоқот қилиб, талаб ва истакларини эшитиш, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати билан жойида танишиб, долзарб масалаларни ҳал қилиш, истиқболга мўлжалланган вазифаларни белгилаб бериш», — дейилади хабарда.

«Шунинг учун давлатимиз раҳбари мамлакатимиз ҳудудларига тез-тез сафар қилади. Шундай сафарларнинг навбатдаги босқичи бошланмоқда. Бу гал ҳам илк манзил Қорақалпоғистон», — дея қайд этди президент матбуот хизмати.