Ҳукумат қарори билан Шароф Раҳимбердиевич Ражаббоев Инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазрилигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Шунингдек Ойбек Қобилжанович Норинбаев эса Инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Инновацион ривожланиш вазирлиги илғор хорижий тажриба, жаҳон фанининг замонавий ютуқлари, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар асосида иқтисодиётнинг барча тармоқлари ва ижтимоий соҳани жадал инновацион ривожлантиришни таъминлаш мақсадида ташкил этилган.