Пойтахтдаги Халқаро савдо марказида янги партия ташкил этиш бўйича ташкил этилган Ўзбекистон фуқароларидан иборат ташаббускорлар гуруҳининг мажлиси бўлиб ўтди, дея хабар қилди ЎзА.

«Сиёсий партиялар тўғрисида"ги қонунининг 6-моддасига асосан экологик партия ташкил этиш бўйича мамлакат фуқароларидан иборат ташаббускорлар гуруҳи шаклланди.

Борий Алихонов раислигида ўтказилаётган анжуманда Ўзбекистон экологик партиясини ташкил этиш режалари маълум қилинди.