Ҳукумат қарорлари билан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Навоий давлат кончилик институти ҳамда Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Нукус филиали ташкил этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Telegram-каналида маълум қилди.

Қарорлар билан мазкур филиалларнинг тузилмаси ҳамда бакалаврлар тайёрлаш бўйича таълим йўналишлари тасдиқланди.

2019−2020 ўқув йилида ҳар бир Филиалга 50 нафардан талаба қабул қилинади.

2020−2021 ўқув йилидан бошлаб эса мазкур Филиалларга талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.