14 ноябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Италия ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири ўринбосари Манлио Ди Стефано бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Учрашувда сиёсий-дипломатик, савдо, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамда «Ўзбекистон — Европа Иттифоқи» шаклида Ўзбекистон-Италия мулоқоти ҳолати ва уни янада чуқурлаштиришнинг истиқболли йўналишлари юзасидан фикр алмашилди, шунингдек, халқаро ва минтақа муаммоларига доир айрим масалалар муҳокама қилинди.

Турли даражаларда бўлажак алоқалар юзасидан таклифлар кўриб чиқилди. Қайд этилганидек, икки давлат раҳбарларининг мунтазам учрашувлари ўзаро манфаатли барча соҳалардаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш имконини беради.

Музокараларда икки томонлама товар айланмасини оширишдан ўзаро манфаатдорлик таъкидланди. Савдо ҳажми жорий йилнинг январь-сентябрида 206 млн АҚШ долларини ташкил этиб, бутун 2017 йилга қараганда 20 фоизга кўпроқни ташкил этади. Қайд этилганидек, 2019-йил бошида Савдо, иқтисодий ва саноат ҳамкорлиги ва экспорт кредитлари масалалари бўйича Ҳукуматлараро ишчи гуруҳининг навбатдаги мажлисини ўтказиш мазкур муҳим соҳадаги қўшма кун тартибини долзарблаштириш имконини яратади.

Суҳбат чоғида «Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖ ва Италиянинг Danieli & C.Officine Mecchanicne S.p.A компаниаси ўртасида имзоланиши кутилаётган қўшма лойиҳани амалга ошириш бўйича инвестиция битими ижобий баҳоланди.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг бошқа масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Шу куннинг ўзида ТИВда Ўзбекистон-Италия сиёсий маслаҳатлашувларининг олтинчи раунди бўлиб ўтди