Жорий йилнинг 12 ноябрь куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, Бўстонлиқ туманида шу йил 4 ноябрь куни 2 номаълум шахс, Ғазалкент шаҳрида яшовчи мактаб ўқувчиси А.Д.ни қўлидан «MI-A2-Lite» русумли мобиль телефонини тортиб олиб, воқеа жойидан кетган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Ғазалкент шаҳрида яшовчи, 1-умумтаълим мактабининг 10-синфида таҳсил олувчи ўқувчилар Т.А. ва Д.А. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.