Таниқли теле ва радио бошловчи, сўнгги йилларда БМТнинг Ўзбекистондаги Ахборот офиси раҳбари Бобур Комилов узоқ давом этган касалликдан сўнг вафот этди.

БМТнинг Тошкентдаги тизимлари ходимлари маълумотларига кўра, 34 ёшли Бобур Комилов Истамбулда даволанишда бўлган. У Сурхондарё вилоятига дафн этилади.

Бобур Комилов «Ёшлар» телеканалидаги «Давр» янгиликлар дастури, Uzbekistan Today газетасида фаолият кўрсатган, радиодастурлар муаллифи эди. Лондондаги Сити университети магистратурасини (халқаро журналистика) тамомлаган.

Кўп сонли ҳамкасблари ва дўстлари уни ҳаётни севувчи, очиқ ва ўз ишига профессионал ёндашувчи инсон сифатида хотирлайди.