Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етиб бормоқда. Бугун мусобақада -109 кг вазн тоифасидаги спортчилар супачада курашга чиқишди. Ушбу вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини олимпия ва Осиё ўйинлари ғолиби, жаҳон чемпиони Руслан Нуриддинов ҳимоя қилди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Нуриддинов даст кўтариш баҳсларида ўз имкониятларидан фойдалана олмади. Силтаб кўтаришда эса 227 кг. натижа кўрсатди ва бронза медалига эга чиқди.

Эртага жаҳон чемпионатининг сўнгги куни ўтказилади ва унда +109 кг вазн тоифасида Рустам Жангабаев баҳсларга киришади.