Олимпия ўйинлари совриндори, ҳаваскор боксда жаҳон чемпиони Шаҳрам Ғиёсов 24 ноябрда профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади. Шу куни унга мексикалик чарм қўлқоп устаси Мигель Замудио рақиблик қилади. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, Шаҳрам бугунги кунгача профессионал боксда 5 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. 4 та баҳсни у муддатидан олдин якунлай олган.

27 ёшли Замудио эса профессионал боксда 53 маротаба жанг қилишга улгурган. Жангларнинг 41 тасида у ғалаба қозонган (25 таси нокаут эвазига). 11 та жангда эса мағлубият аламини тотиб кўрган (9 та нокаут). Яна битта жангда эса дурангга эришган.