Ўзбекистон Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси томонидан 9 ноябрь куни соат 10:00 да вакант нотариус лавозимларига танлов ўтказилади, дея хабар қилинди вазирлик Telegram-каналида.

Танлов жараёнларини Адлия вазирлигининг расмий веб-сайти ва Facebook ижтимоий тармоғидаги «Адлия билан мулоқот» саҳифалари орқали бевосита кузатиб бориш мумкин.