АҚШда 6 ноябрь куни конгресга оралиқ сайловлар бўлиб ўтди: вакиллар палатасида демократлар (219 киши, сенатда эса республикачилар (51 киши) кўпчиликни ташкил эди, дея хабар қилди BBC рус хизмати.

Демократлар вакиллар палатасида кўпчиликни ташкил этгани боис улар президент Дональд Трамп қонунчилик ташаббусларини рад этиш имконияти пайдо бўлди. Улар президентга нисбатан текширув ўтказиш ташаббуси билан чиқиш, ундан тўланмаган солиқлар тўғрисида ҳисобот талаб қилиш ва импичмент жараёнини бошлашлари мумкин.

Оралиқ сайловлар АҚШ учун аёл-номзодлар сони бўйича рекорд қайд этди, уларнинг кўпчилиги ғалаба қозонди ҳам. Илк бор вакиллар палатасида мусулмон аёллар вакилалари — Мичиган штатида Рашида Тлаиб ва Миннесота штатида Илхан Омар фаолият кўрсатадиган бўлди. Нью-Йорк штатида ғалаба қозонган 29 ёшли Александрия Окасио-Кортес тарихдаги энг ёш конгрессмен-аёл бўлди ва илк бор конгресга икки нафар ҳиндулар қабилалари вакилалари кира олди.

АҚШ конгресига сайловларда овоз берувчилар сони кўплиги билан ҳам ажралиб турди — одатда одамлар президент сайловида фаолроқ иштирок этади. Сешанба куни овоз беришлар ўта фаоллашгани боисдан кўплаб сайлов участкалари иш вақтини узайтирди. Сайловларга куннинг совуқлиги, кучли ёғингарчиликлар ва халал бера олмади, деб ёзади BBC.