Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 7 ноябрдаги қарори билан Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси раиси вазифасини вақтинча бажариш Абдулазиз Ўролбоевич Оққулов зиммасига юклатилди. Бу ҳақда «Газета.uz"нинг ҳукуматдаги ахборот манбаси хабар қилди.

Абдулазиз Оққулов май ойида Давлат туризм қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланган эди. Унга қадар эса 2017 йил январидан қўмитанинг Туризм саноатини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган. Давлат туризм қўмитасида 2006 йилдан буён ишлаб келмоқда.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети (2005, магистратура — 2007) битирувчиси. Мутахассислиги — халқаро туризмни бошқариш.

Май ойидан октябрга қадар Бахтиёр Умаров Давлат туризм қўмитаси раиси лавозимида фаолият олиб борди. У 25 октябрь куни ушбу лавозимдан озод қилинди.