Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 5 ноябрдаги қарорига мувофиқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари лавозимига Бузрукхонов Сарвархон Мунавархонович тайинланди. Бу ҳақда вазирликнинг расмий телеграм канали орқали хабар берилди.

Сарвархон Бузрукхонов 1969 йилда туғилган, маълумоти олий. 1993 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган. Иқтисод фанлари номзоди, доцент.

Ушбу лавозимга тайинланишидан олдин Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг молиялаштириш ва бухгалтерия ҳисоби бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.