Ўзбекистон президентининг 2 ноябрдаги фармони билан полковник Шухрат Ғайратджанович Халмухамедов президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

У бунга қадар Ўзбекистон мудофаа вазирининг қурол-аслаҳа ва қуроллантириш бўйича ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Президент фармони билан Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондонининг қурол-аслаҳа бўйича ўринбосари полковник Ойбек Ортикович Исмоилов Ўзбекистон мудофаа вазирининг қурол-аслаҳа ва қуроллантириш бўйича ўринбосари этиб тайинланди.