Ўзбекистон бош прокурорининг 3 ноябрдаги буйруғига асосан Аминов Шохрух Азаматович Навоий вилоят прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Шохрух Аминов (1981 йилда туғилган) Самарқанд давлат университетини тамомлаган (2002).

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2004 йилда Самарқанд шаҳар прокуратурасида бошлаб, Самарқанд вилоят прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2014 йилдан Бош прокуратура бошқарма прокурори, катта прокурори, бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи, Тошкент вилоят прокурорининг ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

Аввал Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.