Ашхобод шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда. Мусобақада ер юзининг турли мамлакатларидан йиғилган энг сара полвонлар совринли ўринлар учун кураш олиб бормоқда.

Бугун чемпионатда -67 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган Достон Ёқубов даст кўтаришда 139 кг., силтаб кўтаришда 180 кг. тош кўтарди ва умумий ҳисобда 319 кг. натижа кўрсатди.

МОҚ матбуот хизмати берган хабарга кўра, силтаб кўтаришдаги 180 кг. натижа орқали Достон иккинчи кўрсаткични қайд этди ва кумуш медалга эга чиқди.