Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ходимлари ҳам Тошкент ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши мумкинлиги белгиланди, дея хабар қилди Адлия вазирлиги Telegram-канали орқали.

Вазирлар Маҳкамаси 1 ноябрь куни Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясини Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритиш тўғрисидаги қарорни қабул қилди.

Рўйхатда шу пайтгача 71 та ташкилот мавжуд эди.