Жорий йилнинг 31 октябрь куни Андижон вилоятининг Асака туманида яшовчи И.Н. уйида ўзаро жанжал сабаб бирга яшаган 82 ёшли бувиси Т.Ж.нинг юзига қўли билан уриб жароҳат етказиши натижасида буви воқеа жойида вафот этган.

ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси томонидан берилган хабарга кўра, И.Н. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.