Россия Либерал-демократик партияси раиси Владимир Жириновский бошчилигидаги делегация 2 ноябрь куни Бухорога келди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Россия Федерацияси Давлат думаси федерал мажлиси депутатларидан иборат меҳмонларни Бухоро халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев ва кенг жамоатчилик вакиллари кутиб олди.

Куннинг иккинчи ярмида Россия делегацияси аъзолари Бухоронинг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилади. Хусусан, Арк қалъасида бўлиб, бу ерда жойлашган Бухоро давлат бадиий меъморчилик музей-қўриқхонаси ва унинг тасарруфидаги «Ситораи Моҳи Хоса» халқ амалий безак санъати музейи, шунингдек, бошқа кўплаб тарихий обидалар, ҳунармандчилик марказлари фаолияти билан танишади.