Табиий ва суюлтирилган газ тарифлари икки марта — 16 ноябрда ва 2019 йил 1 июнида оширилади. «Ўзтрансгаз» компанияси янги нархларни эълон қилди.

Аҳолига узатилаётган бир куб метр газ ҳисоблагич бўлмаган тақдирда 320 сўм (ҳозирда 289,74 сўм, ошиши 10,4 фоизга, 2019 йил 1 июндан — 350 сўмга оширилади.

Ҳисоблаш ускуналари бўлмаган ҳолда аҳолининг коммунал маиший эҳтиёжлари учун овқат тайёрлаш ва иссиқ сув таъминотига узатилаётган бир куб метр газ 553 сўм (ҳозирда — 501,06 сўм, ўсиш 10,4 фоиз), 2019 йил июнидан 605 сўмга ошади.

Ҳисоблаш ускуналари бўлмаганда иситиш учун узатилаётган газнинг бир куб метри 320 сўм (ҳозирда — 232,37 см, ўсиш 37,7 фоизга) бўлади. 2019 йил июнида мазкур рақам 350 сўмга қадар ошади.

16 ноябрдан суюлтирилган газнинг бир килограми 950 сўм (ҳозирда — 800 сўм, ўсиш 18,7 фоиз), келгуси йил 1 июнидан — 1200 сўм бўлади.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 1 ноябрдаги қарори билан ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари ва тарифлари босқичма-босқич оширилиши тасдиқланди. Аввалроқ «Ўзбекэнерго» электр энергияси тарифлари оширилиши тўғрисида маълум қилган эди.

Бунга қадар тарифлар апрелда оширилган.

Бунга қадар биз 16 ноябрдан ёқилғи-энергетика ресурслари тарифлари ўзгариши тўғрисидаги қарор лойиҳаси ҳақида хабар берган эдик. Ҳужжатда автомобиль ёқилғиси ва газ нархларини ошириш ҳам кўзда тутилган.

Бундан ташқари, 1 январдан Тошкентнинг Юнусобод туманида синов тариқасида электр энергияси ва газ истеъмолининг базавий меъёрларини жорий этиш ҳам таклиф қилинган.

Аввалроқ Молия вазирлиги энергия ресурслари нархлари хилма-хиллигини қайта кўриб чиқиш зарурлиги асосланган мақолани чоп этган эди. Тарифлар оширилиши бўйича бош вазир ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоров ҳам баёнот билан чиқди.