Ўзбекистонда 16 ноябрдан автобензин ва дизель ёқилғиси нархлари кўтарилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 1 ноябрдаги ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари ва тарифларини босқичма-босқич ошириш тўғрисидаги қарорида кўзда тутилган.

Адлия вазирлигининг Telegram-канали маълумотларига кўра, истеъмол солиғини ҳисобга олган ҳолда автобензин ва дизель ёқилғиси чакана нархлари:

Аи-80 автобензинга — 4 000 сўм/литр (ҳозир — 3800 сўм, ўсиш — 5,2 фоиз);

Аи-91 автобензинга — 4 500 сўм/литр (4300, +4,6%);

дизель ёқилғисига — 4 800 сўм/литр (4100, +17%);

ЭКО дизель ёқилғисига — 4 900 сўм/литр (4200, +16,6%) этиб белгиланди.

Қайд этиш жоизки, автобензин нархлари ошиши илк бор олдиндан эълон қилинмоқда. Бунга қадар нархлар ўтган йилнинг 15 ноябрида ошган эди.

16 ноябрдан электр энергияси ва газ тарифлари ҳам оширилади.