Сентябрь ўрталарида Тошкентнинг Чилонзор туманида иссиқлик қувури ёрилишидан зарар кўрган Spark ва Matiz автомобиллари эгаларига жами 17,882 млн сўм миқдорида твон пули тўлаб берилди.

«Газета.uz"га маълум бўлишича, «Тошиссиққуввати"нинг фуқароли жавобгарлиги Gross Insurance суғурта компанияси томонидан суғурталанган. Суғурта шартномасида агарда «Тошиссиққуввати» объектларидан фойдаланишда учинчи шахслар манфаатларига зарар етказилса, суғурта компанияси жабрланувчиларга товон пулини тўлаб бериши кўзда тутилган.

Иссиқлик қувури иситиш мавсумига тайёргарлик вақтида иссиқлик тармоқларида механик пишиқлик ва босим осишига чидамлилик бўйича режали синов ишлари олиб борилаётган вақтда ёрилиб кетган эди. Юқори босим туфайли қайноқ сув асфальт қопламасини ёриб ўтиши ортидан асфальт бўлаклари икки автомобилга зарар етказди.