Тошкентнинг Чилонзор туманида истиқомат қилувчи 4 нафар фуқаро озиқ-овқат маҳсулотларидан заҳарланиш аломатлари оқибатида вафот этди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимияти матбуот хизмати хабар қилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан экспертиза-текширув ишлари олиб борилмоқда. Фуқароларнинг айнан қайси турдаги озиқ-овқат маҳсулотидан заҳарлангани маълум қилингани йўқ.

Ҳодиса тафсилотлари маълум қилинади.