Ўзбекистон Республика бош Давлат санитария врачи Саидмурод Саидалиев Тошкентда бир оиланинг тўр фарзанди нима сабабдан вафот этганини маълум қилди. Унга овқатдан заҳарланиш эмас, балки ис газидан заҳарланиш сабаб бўлган, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Аввалроқ чоршанба куни эрта тонгда «Дўмбиробод» туманидаги хусусий хонадонда яшовчи Акбарова Азиза (1996 й. т.), Эъзоза (2001), Ирода (2003) ва Фаррух (2012) бир хонада жонсиз ҳолатда топилгани ҳақида хабар берган эдик. Етиб келган тез тиббий ёрдам шифокорлари ўлим ҳолатини қайд этди.

Уларнинг онаси Умида Хайитова (1976) айни пайтда ис газидан енгил даражада ўткир заҳарланган ҳолатда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида даволанмоқда, аҳволи қониқарли. Унинг турмуш ўртоғида заҳарланиш аломатлари қайд этилмади.

Хабар қилинишича, оила яқинда уч қаватли янги уйга кўчиб ўтган. У ертўладаги газли печ орқали иситилган.
Болалар ўлими сабабларини аниқлаш учун бош вазир Абдулла Арипов топшириғи билан ҳукумат комиссияси тузилган.