Ноябрь ойида дунёнинг энг моҳир қиличбозлари пойтахт Тошкентга ташриф буюради. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Халқаро қиличбозлик федерацияси тақвим-режасига кўра, Тошкентда 11 ноябрь куни қиличбозликнинг шпага тури бўйича эркаклар ўртасида «Сателлит» халқаро турнири ташкил қилинади.

17−18 ноябрь кунлари эса қизлар ўртасида қиличбозликнинг сабля тури бўйича жаҳон кубоги мусобақаси бўлиб ўтади.

Беллашувлар Республика бадиий гимнастика болалар-ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактабида ўтказилади.

Спорт мажмуаси манзили: Тошкент ш. Юнусобод т. Корхожиота к., 2А — уй.